Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда қишлоқнинг сeл ювиб кeтган кўприги таъмирланмоқда
22 июль 2024 г 280 Комментарии: 0
Кучли ёғингарчилик натижасида юзага келган сел туфайли Фориш тумани 2-сектор ҳудудидаги «Гараша» маҳалласининг Ҳамдамбулоқ қишлоғига олиб борувчи йўлга қурилган кўприкни сел бузиб кетиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолганди.
Ҳамдамбулоқ қишлоғида яшовчи тадбиркор Пўлат Бердиқулов ушбу сел ювиб кетган кўприкни ўз ҳисобидан қайтадан қуриб беришни ўз зиммасига олди.
Айни кунда ҳиммати баланд тадбиркорнинг саъй-ҳаракати билан ушбу кўприкни қайта қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!