Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ноқонуний фоалият ўз вақтида тўхтатиб қолинди
23 июль 2024 г 385 Комментарии: 0
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Зарбдор туман бўлими ҳамда Зомин табиатни мухофаза қилиш Прокуратураси ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор гуруҳ томонидан Зарбдор туман ҳудудидан ноқонуний равишда тупроқ материалларини қазиб олиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбири давомида, Зарбдор туман Шодлик МФЙ ҳудудида 4 нафар фуқаролар томонидан ноқонуний равишда тупроқ материалларини қазиб олинаётганлиги ҳамда фуқароларнинг ҳеч қандай рухсатномаларсиз қазиш ишларини амалга ошираётганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарликни содир этган 4 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий Жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3,740,000 (уч миллион етти юз қирқ минг) сўм миқдорида жаримага тортилди.
Юқоридаги каби назорат рейд тадбирлари Зарбдор туманида давом этмоқда
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!