Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда hrm.argos.uz платформасида инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатларни юритиш бўйича онлайн мулоқот ўтказилди
24 июль 2024 г 276 Комментарии: 0
Жиззахда hrm.argos.uz платформасида инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатларни юритиш бўйича онлайн мулоқот ўтказилди.
Самардорлик ва натижадорлик давлат фуқаролик хизматида бош мезон ҳисобланади. Шу сабабли, бугунги кунда давлат органларида инсон ресурсларини бошқариш билан боғлиқ барча маълумотлар ва ҳужжатлар hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантирилмоқда ва ҳисобга олинмоқда.
Жиззах вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 492-сон қарори асосида ишга тушган hrm.argos.uz юритилиши ҳолати муҳокама этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!