Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ДХХ гиёҳвандлик ҳамда психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди
29 июль 2024 г 314 Комментарии: 0
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Оқолтин туманидаги «Сардоба» ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, «Тошкент-Жиззах» йўналишида ҳаракатланаётган Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасига 3080 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари яшириб қўйилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, мазкур шахснинг жиноий шериги бўлган – Бахмал туманида яшовчи фуқаро ҳам қўлга олинди.
Таъкидланишича, ушбу дори воситалари Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!