» » Оғуфурушлар қўлга олинди

Оғуфурушлар қўлга олинди

03 июнь 2023 г 358 Комментарии: 0

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси вилоят ИИБ ҳамда Божхона бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Тадбирда фуқаро Ж.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина Сирдарё тумани “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудига келиб, 1999 йил Жиззах вилояти туғилган, Пахтакор туманида яшовчи, С.С. билан учрашган. Ж.М. бошқарувида бўлган автомашина Мирзаобод тумани томон ҳаракатланиб кетаётган вақтда туманнинг “Ойдин” маҳалласи ҳудудида тўхтатилади ва холислар иштирокда тинтув қилинади. Унинг ёнидан 1 дона целлофан пакетга жойлаштирилган 11 дона, автомашинадан 6 дона целлофан пакетларга жойланган, жами 84 дона таркибида кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланган.  

Тезкор тадбир давомида фуқаро С.С. ҳам ушланиб, холислар иштирокида тинтув қилинганда ёнидаги сумкадан 11 дона целлофан пакетларга жойлаштирилган, жами 154 дона дори воситалари ва 2.572.000 сўм пул ашёвий далил сифатида қўлга олинган. Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида фуқаро Ж.М. ёнидан ҳамда автомашинадан 95 дона дори воситалари, фуқаро С.С.дан 2.500.000 сўм эвазига сотиб олганлигини, фуқаро С.С. эса мазкур дори воситаларни Жиззах вилояти, Пахтакор туманида яшовчи К.К. дан олиб, Гулистон шаҳар ва Тошкент вилоятидаги дори воситалари истеъмол қилувчи мижозларга сотиб, пулларни етказиб беришлик учун келаётганлиги аниқланган.  

Тезкор тадбир давомида фуқаро К.К. Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги яшаш хонадонида қўлга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!