Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда ғалладан бўшаган ер майдони ёқиб юборилганлиги учун ҳуқуқбузарга жарима белгиланди
30 июль 2024 г 258 Комментарии: 0
Арнасой туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси томонидан ўтказилган навбатдаги экологик рейд давомида Арнасой тумани «Бўстон» МФЙ ҳудудида ғалландан бўшаган ер майдони юборилганлиги аниқланди.
Ёнғин натижасида 1,3 гектар майдондаги сомонпоялар ёнган. Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этан Қ.З. исмли фуқаро томонидан Ўзбекитон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг талаблари бузилганлигини инобатга олиб, ҳуқуқбузар фуқарога МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан БҲМнинг уч баравари яъни, 1020 000 сўм жарима белгиланди. Шунингдек, табиатга етказилган зарар 1 710 699 сўм ҳисобланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!