» » Муҳофаза этиладиган ҳудудларда мониторинг ишлари олиб борилмоқда

Муҳофаза этиладиган ҳудудларда мониторинг ишлари олиб борилмоқда

30 июль 2024 г 132 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ  мамалакатимизда ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир ҳисобланади,  улардан оқилона фойдаланиш зарур деб таъкидланади.

Вилоятимизнинг бой табиий мероси, ноёб ўсимликларини асраш, уларни турли юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида  Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.  Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти, республикаси Ўсимликлар карантини ҳимояси  агентлиги  Зомин миллий табиат боғи ҳамда Зомин давлат қўриқхонаси илмий ходимлари билан ҳамкорликда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсувчи арча дарахтларида илмий таҳлиллар олиб борилди.

Кузатув жараёнларида Зомин миллий табиат боғи ва Зомин давлат қўриқхонасида ўсувси Туркистон, Зарафшон ва савр арчаларида учрайдиган турли касалликларнинг олдини олиш, зараркундаларга қарши курашиш бўйича илмий изланишлар олиб борилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!