Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди
31 июль 2024 г 521 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик еттинчи сессияси ўтказилди.
Унда вилоятдан сайланган Сенат аъзолари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессия кун тартибига 2 та масала киритилди.
Сессияда дастлаб, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова сўзга чиқди.
Шунингдек, сессияда вилоятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Мирзабек Рўзиқулов ахборот берди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!