Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Isuzu» тегишли ҳужжатлари бўлмаган дориларни «аптекачи»га сотмоқчи бўлишди
02 август 2024 г 281 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Жиззах вилоятида ҳужжатсиз дори воситаларини муомалага киритилишининг олдини олди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар аниқланган.
Айланувчи фуқаролар А.Э. ва А.С. фуқаро М.Х.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 31 минг дона «Натрий хлорид 0.9%» дори воситасини 8 минг АҚШ доллари ва 37,4 миллион сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!