Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида пиллачилик соҳасини ривожлантириш бўйича ўқув-сeминар ташкил этилди
05 август 2024 г 236 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 майдаги ПФ-72-сонли Фармонининг 6.2-банди ижроси юзасидан Оила ва Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги худудлардаги ҳокимлар билан биргаликда ҳар чоракда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан, аёлларни пилла етиштириш агротехникасига ва пиллани қайта ишлаш кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш белгиланган.
Фориш туман ҳокимлигида туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш, вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни пиллачиликка кенг сафарбар этиш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-семинарда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотинқизлар бўлими бошлиғи Элнора Умматова, вилоят агропилла раиси К. Қўқонов, туман агропилла раиси Ғ. Бегиев ва Силк Тхперт Проcэссинг масъулияти чекланган жамияти раиси С. Султановлар қатнашиб, семинар иштирокчиларига такрорий 3-4 пилла етиштириш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, пилла боқиш жараёнида агротехник талабларини ўз вақтида амалга ошириш тўғрисида тушинтиришлар беришди.
Ўқув-семинар давомида ипакчилик илмий тадқиқот институти профессор ўқитувчилари томнидан берилган тавсиялар асосида слайдлар намойиш этилди. Ўқув-семинар савол-жавобга бой тарзда ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!