» » Фориш туманида тадбиркорликка йўналтириш орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

Фориш туманида тадбиркорликка йўналтириш орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

15 апрель 2024 г 216 Комментарии: 0

Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги Ойбек номли маҳаллада вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, шу ҳисобдан оилалар даромадини юксалтириб, фаровонлигини ошириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, маҳаллада вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар оилавий тадбиркорликка йўналтирилаяпти. Ҳозирги кунда маҳаллада 10 нафар вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, ўз хонадонларида новвойхоналар ташкил этишди.

Умида Ўстемирова, Олтиной Омонова, Ойбаҳор Қаноатова, Лобар Ҳосилбекова, Нилуфар Мустафоева, Юлдуз Абдураҳмонова, Раъно Насруллаева сингари вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар хонадонларида новвойхоналар ташкил этиб, туман аҳолиси дастурхонига мазали нон ва нон маҳсулотларини етказиб беришмоқда.

Ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйган хотин-қизлар «маҳалла еттилиги» ва бошқа мутасаддилар томонидан қўллаб-қувватланиб, уларга ҳар томонлама кўмак берилаяпти.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!