Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойнинг Бўстонида тадбиркорлик ривожланмоқда
03 октябрь 2022 г 528 Комментарии: 0
Аҳолини тадбиркорликка йўналтириш уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари борасида жойларда кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Арнасой тумани 4-сектор ҳудуди Бўстон МФЙда аҳолини тадбиркорлик билан шуғилланишлари ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш борасида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари томонидан самарали ишлар йўлга қўйилмоқда.
Жумладан, Бўстон маҳалласидаги Гулбаҳор Ҳосилова ўзини-ўзи банд қилиш борасида “Иссиқ ширин кулчалар” иссиқ нон ишлаб чиқариш хусусий корхонасини йўлга қўйди. Мазкур корхонада 2 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, аҳолига кунига 250-300 дона нон ишлаб чиқарилмоқда.
Шунингдек, Насиба Хўжақулова ҳам ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб, автомобил ювиш шаҳобчаси, эркаклар гўзаллик салони ҳамда маҳалла аҳолисини спортни кенг жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини ошириш мақсадида спорт ўйингоҳларини барпо этди. Ушбу тадбиркор ҳам аҳоли бандлигига кўмаклаш мақсадида 4 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади.
Маҳаллада ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйган яна бир тадбиркор Озода Абдуллаева ҳам ёш тадбиркорлардан биридир. Ушбу тадбиркор ҳам ўзини-ўзи банд қилиш борасида “АО ОZОDA 001” оилавий корхонасини йўлга қўйиб, аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун хўжалик совунларни ишлаб чиқармоқда. Ҳозирда мазкур корхонада 2 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, кунига 100-150 дона хўжалик совунлари ишлаб чиқарилмоқда.
Ўзбек ҳалқи меҳмондўст ҳалқ бўлганлиги боис, қай бир хонадонга борманг ўзининг томорқасидан етиштирган маҳсулотларни дастурхонга тортиқ қилади. Тадбиркор Муслимбек Бердиыулов ҳам маҳаллада 21 сотих иссиқхона барпо этиб, 7 нафар аҳоли бандлигини таъминлади. Ҳозирда ушбу иссиқхонада памидор маҳсулотларини етиштириб йилиги икки маротаба ҳосил олмоқда. Маҳаллий қолаверса вилоят бўйлаб барча бозорларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таминлаб келмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!