» » Фотовидеорепортаж: Жиззахда қурилиш объектларига пресс-тур ташкил этилди

Фотовидеорепортаж: Жиззахда қурилиш объектларига пресс-тур ташкил этилди

06 август 2024 г 530 Комментарии: 0

Пресс-турда оммавий ахборот воситалари вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.   

Унда Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилаётган кўп-қаватлик уйлар ва Жиззах шаҳридаги йирик қурилиш объектлари таништирилди.

Жиззах вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ДУК буюртмачилигида жорий йилда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобига жами 121 та лойиҳалар бўйича умумий қиймати 625,7 млрд. сўмлик капитал қуйилмаларни ўзлаштириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида барча дастурлар ижросига мувофиқ 294,5 млрд. сўмлик капитал қуйилмалар ўзлаштирилиб, 297,0 млрд. сўмлик маблағлар молиялаштириб берилди.

Жиззах шаҳар "Оққўрғонлик" МФЙдаги тиббиёт бирлашмаси ҳудудида вилоят кўз касалликлар шифохонасини янгидан қуриш объекти қуввати 100 қатновли 75 ўринли бўлиб, буюртмачи Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати ИК” ДУК ҳисобланади. Лойиҳа қиймати 17,975 млрд. сўмни ташкил қилиб, бош пудратчи "Мукаммал Қурилиш Савдо" МЧЖ қурилиш-монтаж ишларини амалга оширмоқда.

Жиззах шаҳридаги А.Қодирий номидаги ЖДПУга янги 2500 ўринли ўқув биносининг лойиҳа қиямати 81,354 млрд. сўмни ташкил қилиб, "Диамонд" ХК қурилиш-монтаж ишларини амалга оширмоқда.

Жиззах шаҳар А.Қодирий номидаги ЖДПУга  Сангзор маҳалласи ҳудудида 600 ўринли талабалар турар жой биносининг лойиҳа қиямати 34,363 млрд. сўмни ташкил қилиб, "СИФАТ ПЛЮС ҚУРИЛИШ" МЧЖ қурилиш-монтаж ишларини амалга оширмоқда.

Шунингдек, Шароф Рашидов тумани "Оқтош ота" МФЙда “Янги Ўзбекистон" массиви ҳудудида янги умумтаълим мактабида ҳам қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Объект 1680 ўринли бўлиб, 27,887 млрд. сўмни маблағ асосида "АЗИЗА CРEДО МАХ" МЧЖ бош пудрат ташкилоти ҳисобланади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!