Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти прокурори Ягона буюртмачи хизмати ИК буюртмачилиги асосидаги объектлар ҳолатини ўрганди
22 сентябрь 2022 г 784 Комментарии: 0
Жиззах вилояти прокурори Давлат дастурларининг ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Жиззах вилояти штаби раҳбари Исломжон Эргашходжаев Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати ИК буюртмачилиги асосида Жиззах шаҳрида янгидан қурилаётган ва мукаммал таъмирланаётган бир нечта объектларнинг ҳолатини ўрганди.
Биринчи манзил Жиззах шаҳрида янгидан қурилаётган Жиззах вилояти умумюрисдикция судларининг биноси бўлди. Ушбу объект жорий йил 15 декабрь санасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Суд биносини “Prime Tower Grup” МЧЖ лойиҳа ташкилоти лойиҳалаган бўлиб, қурилиш ишларини "Қурилиш таъминоти" ХК пудратчи ташкилоти амалга оширмоқда. Айни пайтда объектни ўз вақтида сифатли топшириш учун иш қизғин тарзда давом этмоқда.
Ўрганиш давомида иккинчи манзил Жиззах шаҳри “Ҳамид Олимжон” МФЙдаги 22-сонли умумтаълим мактаби бўлди. Ушбу мактаб Жиззах шаҳридаги йирик умумтаълим мактабидан бири бўлиб, ҳозирги кунда реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Реконструкция ишларини "Мамажоновлар" МЧЖ пудрат ташкилоти олиб бормоқда.
Вилоят прокурорининг учинчи манзили Жиззах шаҳри “Заргарлик” МФЙ ҳудудида янгидан барпо этилаётган 990 ўринли умумтаълим мактаби бўлди. Ушбу мактабни "Индивидуал комфорт" МЧЖ лойиҳа ташкилоти лойиҳалаган бўлиб, "Мукаммал қурилиш савдо" МЧЖ пудрат ташкилоти қурилиш ишларини олиб бормоқда.
Айни кунларда мактабда қурилиш ишлари давом этмоқда ва жорий йилнинг ноябр ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Сўнги манзил Шароф Рашидов тумани "Раваллиқ" МФЙ ҳудудидаги янги умумтаълим мактаб қурилиш объекти бўлди. Ушбу объект янгидан барпо этилмоқда ва бу “Раваллиқ” МФЙ ва “Олмазор Сити” аҳолиси учун хизмат қилиши режалаштирилган. Объектда "Файз Барака классик" МЧЖ пудрат ташкилоти қурилиш ишларини олиб бормоқда.
Вилоят прокурори Исломжон Эргашходжаев ўрганган объектларда ишларни сифатли ташкил қилиш, мактабларда ўқувчилар учун қулайлик ва имкониятларни кўпайтириш бўйича ўзининг фикрларини айтиб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!