» » Янгиобод туманида аҳоли муаммолари тингланди

Янгиобод туманида аҳоли муаммолари тингланди

06 август 2024 г 321 Комментарии: 0

Янгиобод тумани, Янгиобод ШФЙ, Мусиқа ва санъат мактаби биносида аҳоли билан навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Оммавий қабулда сектор раҳбарлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва вилоят ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Оммавий сайёр қабулни Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов олиб борди.Қабул гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳар бир гуруҳдаги мутасаддилар аҳоли муаммоларини тинглади.

Оммавий қабулда аҳоли томонидан даволаниш ва дори-дармон, уй-жой таъмири ва ижтимоий масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Сайёр қабул давомида 100 дан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, қабул узоқ ҳудудда ўтказилгани боис, бошқа ҳудудлардаги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳар ва туманлардаги Халқ қабулхоналаридан мурожаатлар онлайн тарзда ҳам қабул қилинди.

Ушбу мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туманлар ҳокимларига вазифалар белгилаб берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!