Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги эллик саккизинчи сессияси ўтказилди
07 август 2024 г 618 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги эллик саккизинчи сессияси ўтказилди.
Унда вилоятдан сайланган Сенат аъзолари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Сессия кун тартибига 5 та масала кўрилди.
Дастлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича Жиззах вилояти ҳудудида бир мандатли сайлов округларини тузиш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясига тақдимнома юбориш ҳақида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Абдулла Азимов, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича белгиланган мақсадларнинг ижроси ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш якунлари тўғрисида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова ҳамда Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасининг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширган ишлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи Бегзод Менглиев ахборот беришди.
Шунингдек, сессия кун тартиби вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш ва Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Рисқул Сиддиқов сўзга чиқиб, “Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар” ҳамда “Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича” Республика комиссияси мажлисининг 11-сонли баённомасида белгиланган вазифалар юзасидан Парламент ва депутатлик назоратини олиб бориш ҳақида айтиб ўтди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!