Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими консалтинг компанияси вакилларини қабул қилди
07 август 2024 г 827 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев “Commonwealth Partnership Uzbekistan” консалтинг компанияси раҳбари Денис Соколовни қабул қилди.
“Commonwealth Partnership Uzbekistan” консалтинг компанияси стратегик режалаштириш, иқтисодий таҳлил, қурилиш лойиҳаларини бошқариш билан шуғулланувчи ҳалқаро “CWP ADVISORS” компанияси таркибига киради ва ҳозирда Жиззах вилояти инвестиция имкониятлари, мавжуд имкониятлар ва яширин салоҳиятларини ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Жумладан, компания тасдиқланган ёки тасдиқлаш жараёнида бўлган туманнинг айрим ҳудудларида, шу жумладан ва муҳандислик инфратузилмасининг чизиқли объектларида режалаштириш лойиҳалари, тузилмаларнинг маданий мерос объектлари, шу жумладан янги аниқланган объектлар рўйхати, эскиз лойиҳалари, алоҳида ҳудудларида ишлаб чиқилган режалар, жамоат транспорти маълумотлари, маршрут тармоғининг схемаси, автомобиль парки, инфратузилма тўхташ пунктлари, ҳафтанинг ойлари ва кунлари бўйича транспорт ҳажми, жадвал, 2017-2024 йилларда транспорт ҳажмининг динамикаси ҳамда ҳудуддаги қувватларни кўрсатувчи коммунал тармоқлар бўйича ишлаш юзасидан ўз таклифларини берди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев мазкур соҳа бўйича батафсил ўрганиб чиқишини маълум қилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!