» » Арнасойда меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Арнасойда меҳнат ярмаркаси ўтказилди

09 август 2024 г 241 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти Арнасой туман прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Арнасой туман Мажбурий ижро бюроси, Арнасой туман Ички ишлар бўлими бўлими ҳамкорликда туман Маданият маркази биносида ишсиз ва банд бўлмаган фуқроларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу бўш иш ўринлари ярмаркасида 31 нафар фуқаролар иштирок этишган бўлса, шундан 7 нафар фуқаролар ўзига мақул келадиган ишларга жойлаштирилди.

Шунингдек, хақ тўланадиган жамоат ишларига ҳам 7 нафар фуқаролар жойлаштирилиб ҳамда 5 нафарига субсидия асосида тикув машиналари олиб берилди.

Тадбир давомида мутасадди ташкилот ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатлар ва ходимларга берилган имтиёзлар хусусида батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!