» » Зарбдор туманида «Кексалар ҳафталиги» ўтказилди

Зарбдор туманида «Кексалар ҳафталиги» ўтказилди

13 август 2024 г 194 Комментарии: 0

Зарбдор туманида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Нуронийлар маскани ва тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-410-сонли қарори йўл харитаси ижроси юзасидан "Кексалар ҳафталиги” доирасида руҳий қўллаб-қувватлаш, фитобар ва тўғри овқатланиш мавзуларида семинар тадбири ўтказилди.

Тадбирда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари, Нуронийлар маскани ходимлари, психолог, «Катта ёшдагилар ва оғир вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш шўбаси» ходимлари, туман тиббиёт бирлашмасидан шифокор иштирок этишди. Тадбирда 25 нафар туманимиздаги кексалар ҳамда ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!