» » Зарбдор туманида ҳомийлик асосида “Суннат тўй” тадбири ўтказилди

Зарбдор туманида ҳомийлик асосида “Суннат тўй” тадбири ўтказилди

16 август 2024 г 255 Комментарии: 0

Жиззах вилояти прокуратураси органлари томонидан эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоятдаги шу тоифадаги оилаларда тарбияланаётган вояга етмаган 260 нафар ўғил болалар рўйхати шакллантирилиб, болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида Зарбдор туманидаги “Элшодбек” маросимлар саройида ҳомийлик асосида “Суннат тўй” тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида таниқли ва хушовоз хонандалар иштирок этиб, барча болажонлар ҳамда ота-оналарга улкан қувонч тақдим қилишди.

Шу билан бирга буюк аждодларимиз Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Захриддин Муҳаммад Бобур сиймолари яратилган саҳнавий чиқишлар болажонларга унутилмас шодлик олиб кирди.

Тадбир якунида 260 нафар болалар тарбияланаётган ҳар бир оилага ширинликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бундан ташқари, ушбу саҳоват тадбирлари давомида қўшимча равишда вилоят 2-секторлари ҳудудларидаги 140 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлик асосида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!