» » Жиззах вилояти туризм салоҳияти Бирлашган Араб Амирлиги давлатида тарғиб қилинмоқда

Жиззах вилояти туризм салоҳияти Бирлашган Араб Амирлиги давлатида тарғиб қилинмоқда

17 август 2024 г 627 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Туризм бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси, «Зомин туристик рекреацион зона дирекцияси» ДУК билан ҳамкорликда Бирлашган Араб Амирлигининг нуфузли блогерлари учун пресс-тур ташкил этди.

Унда «Hаwаs ТV», «Al Mashhad media» мультимедиа ҳамда «Yalla Mishwаr» платформалари раҳбар ва ижодий ходимлари, блогерлари қатнашди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб Шароф Рашидов номидаги уй музейини кўрди. Сўнгра вилоятнинг брендига айланган Жиззах сомсасининг тайёрланиш жараёнида иштирок этишди. Шунингдек, Зомин тумани туризм имкониятлари билан яқиндан танишиш ва уни кенг тарғиб қилиш мақсадида бетакрор табиат манзараси, миллий патир тайёрланиш жараёнларида иштирок этди. Туризм хизмати турларидан квадратциклда саёҳат, шишали осма кўприк ва замонавий осма дор йўли, «Wyndham» меҳмонхонаси, соғломлаштириш маркази фаолияти билан ҳам қизиқди. Олинган манбалар асосида медиаконтентлар тайёрланди.

Айни пайтда Жиззах вилоятининг туризм салоҳияти тўғрисида тайёрланган медиаконтентлар БАА давлатида янада кенгроқ тарғиб қилиниб, хорижий сайёҳларни жалб этиш белгиланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!