Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди
19 август 2024 г 240 Комментарии: 0
Арнасой тумани прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Арнасой туман Мажбурий ижро бюроси, Арнасой туман Ички ишлар бўлими ҳамкорликда туман Ахборот кутубхона маркази биносида ишсиз ва банд бўлмаган фуқроларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада Жиззах вилояти прокуратураси Айдар–Арнасой кўллар тизимини ривожлантиришда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Хуршид Алимарданов ҳам иштирок этди.
Ушбу бўш иш ўринлари ярмаркасида 72 нафар фуқаролар иштирок этишган бўлса, шундан 8 нафар фуқаролар ўзига мақул келадиган ишларга жойлаштирилди.
Шунингдек, 18 нафар фуқаролар касб-ҳунар ўрганиш учун қайта тайёрлов курсларига жойлаштириш чоралари кўрилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!