Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳар ҳокимлигида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш юзасидан навбатдаги семинар
22 август 2024 г 275 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизхлар бошқармаси бошлиғи Н.Мухторова бошчилигида Халқ банки, Микрокредитбанк, Агробанк, Савдо саноат палатаси, Ҳунармандлар уюшмаси вакиллари билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди. Ушбу тадбирда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича Халқ банки, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банклари томонидан тайёрланган «Лойиҳалар фабрикаси» китобини тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, «Аёллар дафтари»га киритилган 200 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этишди.
Семинарда китобга киритилган лойиҳалар батафсил тушунтирилди. Шунингдек, ҳар бир маҳалла фаолига маҳаллаларда амалга ошириши лозим бўлган вазифалар юзасидан аниқ топшириқлар ҳамда тавсиялар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!