» » Арнасойда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди

Арнасойда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди

22 август 2024 г 166 Комментарии: 0

Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Зарафшон МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича сайёр учрашув ўтказилди.

Мазкур сайёр учрашувда Жиззах вилояти Ахборот кутубхона маркази бошлиғи Ҳафиза Қудратова Арнасой тумани оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова, Арнасой тумани ФҲДЁ бўлими бошлиғи Дилдора Соипова, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Холтожи Эрматова, Зарафшон МФЙ хотин-қизлар фаоли Феруза Абдуллаева ҳамда маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбирда гендер тенглиги ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларига атрофлича тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнгида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари буйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, ногиронлиги бўлган фуқароларга эҳтиёжига қараб реабилитация воситалари берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!