» » Жиззах вилояти ҳокимлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

27 август 2024 г 323 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 20 август куни Нукус шаҳрида Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтган эди.

Сўнгги йилларда анъанага айланган бу мулоқот соҳасидаги тизимли муаммоларни ҳал этиши, таклифлар муҳокама қилиниши ва янги қулайликлар яратиши билан ишбилармонлар кутадиган тадбирга айланди.

Тадбиркорлар билан ўтган очиқ мулоқотда Давлат раҳбари бу каби учрашувлар йил мобайнида давом этгани, Президентдан бошлаб Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари,вазирлар, ҳокимлар, Савдо-саноат палатаси раҳбари тадбиркор билан доимий мулоқотда бўлганини таъкидлаган эди.

Шундай учрашувлардан бири Жиззах вилояти ҳокимлигида ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман Касимов Дилмурод ҳамда Савдо-саноат палатаси ўринбосари Нодира Шотурсунова иштирок этди.

Учрашувда турли йўналишларда фаолият юритаётган 50 га яқин маҳаллий тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбиркорларнинг муаммо ва камчиликлари тингланган ҳолда, улар томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича таклиф ва мулоҳазалар ҳам эшитилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!