Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қумликлар орасида жойлашган кичик қишлоқда сайёр қабул бўлиб ўтди
27 август 2024 г 236 Комментарии: 0
Аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ўз вақтида ечим топиш, фуқароларнинг турмушини янада яхшилаш мақсадида вилоят 4-сектори раҳбари томонидан ҳудудларда мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Аҳоли билан бевосита мулоқотнинг навбатдагиси туман марказидан 260 километр узоқликда жойлашган “Дарвоза“ маҳалла фуқаролар йиғинида мактабга ташриф билан бошланди. Б.Ташпулатов таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги, иситиш тизимининг созлиги ҳамда мавжуд кўмир захиралари билан танишди. Шунингдек, мактаб жамоаси билан суҳбатлашиб, таълим муассасасига қандай ёрдам кераклиги бўйича суҳбатлашилди.
Шундан сўнг сектор раҳбари бошчилигидаги мутасаддилар қишлоқ аҳолиси мурожаатлари билан яқиндан танишди.
Мазкур қишлоқ чўл ҳудудида жойлашганлиги боис, аксарият мурожаатлар суюлтирилган газ таъминоти ва кўмир захираси билан боғлиқ бўлди. Шундан келиб чиқиб, сектор раҳбари томонидан туман солиқ инспекцияси ва масъул ташкилотлар раҳбарларига тегишли вазифалар юклатилди.
Сайёр қабулда аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик, кадастр ҳужжатлари, симёғочларни алмаштириш, бандлик, йўлларга асфальт ётқизиш каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланиб, муаммоли мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!