Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида ипак қурти уруғи озуқа базасини мустаҳкамланмоқда
27 август 2024 г 188 Комментарии: 0
Ипак қуртининг асосий озуқа манбаи тут дарахти барглари бўлгани ҳолда пиллачилик тармоғида мавжуд озуқа базасини сақлаб қолиш ва уни янада ривожлантириш пилла етиштириш ҳажмини кўпайтиришнинг асосий омили саналади.
Фориш туманида ипак қурти уруғи озуқа базасини мустаҳкамлаш, шу ҳисобдан пиллачиликни янада ривожлантириш борасида ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Жумладан, “SILK EXPERT PROCESSING” кластери томонидан «Қораабдол ота» маҳалласида 10 гектар ерда тут плантацияси ташкил этилиб, 70 минг туп тут кўчатлари экилди.
Суғориш учун артезан қудуқ қазилиб, сув насоси ўрнатилди ва электр тармоғи тортиб келинди.
Бу борадаги ишлар тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам амалга оширилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!