Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин туманида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ўтказилди
28 август 2024 г 268 Комментарии: 0
Зомин тумани Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми биноси ҳудудида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг навбатдаги «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Зомин туманида ишсиз фуқароларни муносиб иш ўринларига эга бўлишида ҳар томонлама кўмаклашиш, ҳамда улар бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш мақсадида, «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Меҳнат ярмаркасида жами 10 дан ортиқ иш берувчи соҳа корхоналари ўзларининг бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни фуқароларга тақдим этишди.
Ярмаркага ташриф буюрган фуқаролар меҳнат ярмаркасида ўзлари учун бўш иш ўринларини танлаб, кредит турлари уларнинг миқдорлари ва субсидия миқдорлари? кимларга ажратилиши тартиблари билан танишиб келажакда истиқболли корхона ва ташкилотлар билан фуқаролик тустдаги шартномалар имзоладилар.
Албатта, бу каби тадбирлар аҳоли бандлигини таъминлашда ва ўларга муносиб иш ўринлари топишда кўмак бериши ва даромадини ошириш шубҳасиздир.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!