» » Тунчуань тумани партияси ишчи комиссия аъзоси директор ўринбосарини вилоят ҳокими қабул қилди

Тунчуань тумани партияси ишчи комиссия аъзоси директор ўринбосарини вилоят ҳокими қабул қилди

28 август 2024 г 533 Комментарии: 0

Хитой Халқ Республикасининг Тунчуань тумани партияси ишчи комиссия аъзоси директор ўринбосари жаноб Хэ Сяоган бошчилигидаги делегация аъзоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.

Учрашув давомида вилоят ҳокими Эргаш Салиев икки ҳудуд ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари, сўнгги йиллардаги олий даражадаги ташрифлар ва уларнинг ижобий натижалари тўғрисида ва вилоятимиз салоҳияти хусусида сўз юритди.

Хусусан, вилоятдаги махсус саноат зоналари, Зомин туманида очилган Ўзбек-Хитой Технопарки тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мазкур саноат зоналарида инвесторларга яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари Жиззах шаҳридаги BYD автомобиль заводига ташрифи амалга оширилиб завод фаолияти билан танишишди.

Шунингдек, делегация аъзолари Фориш туманига ташрифи амалга оширилиб тумандаги Базальт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан танишилди.

Делегация аъзолари ва ишбилармон доира вакиллари вилоятимиздаги инвесторларга яратилган имкониятлар тўғрисида алоҳида тўхталиб келгусида вилоятимиз саноат зоналарида истиқболли лойиҳалар амалга ошириши бўйича келишувларга эришилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!