Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими Туркиянинг “ESAN Eczacıbaşı” компанияси бош директорини қабул қилди
29 август 2024 г 499 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигида Туркия давлатининг “ESAN Eczacıbaşı” компанияси бош директори Emre Kayisoglu бошчилик делегация вакилларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.
“ESAN Eczacıbaşı” компанияси бош директори Emre Kayisoglu вилоят ҳокими Эргаш Салиевга қабул учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида бугунги кунда ўзаро ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлигини ва бу борада Жиззах вилоятида ҳам мазкур юрт вакиллари иштирокида кўплаб лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳам “ESAN Eczacıbaşı” компанияси вакилларини вилоятимизда кўриб турганлигидан мамнунлигини ва ҳамкорлик борасида ишлашга доимо тайёрлигини таъкидлади.
Бугунги кунда “ESAN Eczacıbaşı” компанияси Фориш туманидаги “Учқулоч” полиметалл конида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва конни комплекс ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий ишлар олиб бормоқда.
2023 йил 10 февраль куни Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқларида “Учқулоч” конини тиклаш бўйича хорижий инвесторлар (Туркия) билан шартнома имзоланишини таъминлаш, лойиҳа доирасида қиймати 100 млн. долларлик инвестиция жалб этиш, 800 та иш ўринларини ташкил қилиш ҳамда “Учқулоч” конида бурғулаш ишлари бошлаш топшириғи берилганди.
2023 йил 12 апрель куни “Учқулоч” полиметалл конини комплекс ўзлаштириш” инвестициявий лойиҳасининг амалга оширилиши бошланди.
"Жиззах вилоятида "Учқулоч" полиметалл конини комплекс ўзлаштириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида жорий йилнинг 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди.
Учқулоч кони 1970 йилларда барпо этилган бўлиб, кончилар учун Хонбанди шаҳарчаси бунёд этилди. 1979 йилдан Учқулоч қўрғошин-рух конини саноат асосида ўзлаштириш мақсадида Олмалиқ металлургия комбинатига руда етказиб беришни бошлайди.
1982 йилда Учқулоқ конига темир йўл тармоғи тортилиб келинди. 1983 йилдан 2006 йилгача олти миллион тонна руда олиб чиқилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!