» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳри аҳолиси муаммоларини тинглади

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳри аҳолиси муаммоларини тинглади

16 сентябрь 2024 г 246 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули Жиззах шаҳрининг "Ўратепалик" маҳалласида ўтказилди.

Оммавий қабулда сектор раҳбарлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва вилоят ҳамда шаҳардаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Оммавий сайёр қабулни Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов олиб борди.

Қабулда, бошқа ҳудудлардаги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туманлардаги Халқ қабулхоналаридан онлайн тарзда вилоят ҳокимига мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Қабул гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳар бир гуруҳдаги мутасаддилар аҳоли муаммоларини тинглади.

Жиззах шаҳрида 2023 йилда 6 та Дастурлар доирасида 162 та объектларда 493 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилган.

Жорий йилда тасдиқланган 3 та Дастурлар доирасида 43 та объектларга 69,7 млрд сўм маблағ ажратилган.

“Ташаббусли бюджет” дастурининг иккинчи мавсумида ғолиб бўлган 9 та объектларга 11,4 млрд сўм маблағ берилади.

Албатта амалга оширилаётган мазкур ислоҳотлар замирида халқни рози қилиш ва инсонларни яхши яшаши учун шарт-шароитлар яратишдир.

Оммавий қабулда аҳоли томонидан даволаниш ва дори-дармон, уй-жой таъмири ва ижтимоий масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Жиззах шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда 97 нафар фуқаролардан 121 та масалалардан иборат мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Жиззах шаҳар, туманлар  ҳокимларига вазифалар белгилаб берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!