» » Дўстлик туманида аҳоли томонидан энг кўп овоз тўплаган таклифлар молиялаштириладиган бўлди

Дўстлик туманида аҳоли томонидан энг кўп овоз тўплаган таклифлар молиялаштириладиган бўлди

17 сентябрь 2024 г 223 Комментарии: 0

Халқ депутатлари Дўстлик тумани Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Кенгаш депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Сессияни туман Кенгаши раиси Шавкат Дарвишев олиб борди.

Депутатлар йиғилишда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш тўғрисида”ги масалани кўриб чиқишди.

Кун тартибига киритилган масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Латифов ахборот берди.

Ахборотга кўра, Дўстлик туман бўйича 2024 йил 2-мавсумда жамоатчилик фикри асосида 14 та таклифлар ғолиб бўлган. Мазкур таклифлар аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган таклифлар бўлиб, улар учун жами 7 миллиард 899 миллион сўм маблағлар йўналтирилади.

Депутатлар муҳокамасидан ўтган мазкур масала тасдиқланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!