» » Мирзачўл туманида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида учрашув ўтказилди

Мирзачўл туманида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида учрашув ўтказилди

17 сентябрь 2024 г 127 Комментарии: 0

Учрашувда Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлими бошлиғи Т.Хусанов ҳамда бошқа мутасаддилар ёшлар билан дилдан суҳбат қуриб, уларнинг мақсадлари, орзу-истаклари ҳамда қизиқишлари билан танишдилар.

Учрашувда сўзга чиққанлар ватанпарварлик туйғисининг асл моҳияти ҳақида, ҳар кимнинг Ватан олдидаги фарзандлик бурчи нималардан иборат эканлиги, ҳарбийликнинг бутун машаққатлари ҳамда масъулиятлари, ҳамда мамлакатимизда ёшларга қаратилган эътибор, яратилаётган имкониятлар ҳамда шарт-шароитлар ҳақида кенг турда маълумотлар бердилар.

Таъкидланганидек, ватанпарварлик инсоннинг ўз оиласига, авлод-аждодларининг ор-номусига чуқур эҳтироми, виждонига, бурчига ва ўз сўзига содиқлигидир. Агар инсон болалик чоғидан ўз халқига, унинг анъаналарига, тили ва маданиятига муҳаббат ҳамда ҳурмат руҳида тарбия қилинса, унда ватанпарварлик ҳисси юқори бўлади. Ватан ҳисси инсонга Ватанидан олисда бўлганида яққол сезилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!