Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмалда италиядан келтирилган заъфарон туганак пиёзбошларини экиш тадбирлари бошланди
23 сентябрь 2024 г 209 Комментарии: 0
2020 йилдан бошлаб BMB HOLDING ва FIN.OPERA s.r.l. (Италия) компаниялари таъсисчилигида ташкил этилган BMB-OPERA ZAFFERANO қўшма корхонаcи томонидан Жиззах вилояти Бахмал тумани ер майдонларида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича йирик инвестицион лойиҳа амалга ошириб келинмоқда.
Жорий мавсум бошланиши билан, корхона плантацияларида Италиядан келтирилган навбатдаги заъфарон туганак пиёзбошларини намунавий экиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Алоҳида билим ва тажриба талаб қилинадиган мазкур жараёнда асосан маҳаллий аҳоли вакиллари жалб этилган бўлиб ишлар қизғин кечмоқда.
Келгусида, ушбу заминда етиштирилган заъфарондан аввало юқори сифатли "қизил олтин" ҳамда ўн бешга яқин заъфаронли маҳсулотлар тайёрланиб экспорт ҳамда ички бозорга йўналтирилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!