» » Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг қабули ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг қабули ўтказилди

23 сентябрь 2024 г 180 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Мухторова вилоятнинг чекка ҳудудларида ҳам аҳоли билан сайёр қабуллар ва учрашувлар ташкил этмоқда.

Шароф Рашидов туманидаги энг чекка ҳудудлардан бири Қулпусар маҳалласида аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди. Унда хотин-қизларнинг соғлиқни сақлаш, уй-жой, кредит ва бир қанча ижтимоий соҳалардаги муаммоларига ечимлар берилиб, баъзи мурожаатлар шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Жумладан, 6 нафар фуқарога соғлигини тиклаш борасида даволаниши учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олинди. Бу каби тадбирлар жойларда яна давом этади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!