» » Жиззах вилояти ҳокимининг навбатдаги шахсий ва оммавий қабули Арнасой туманида ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимининг навбатдаги шахсий ва оммавий қабули Арнасой туманида ўтказилди

23 сентябрь 2024 г 376 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Арнасой тумани ҳокимлигида аҳоли билан навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Дастлаб, вилоят ҳокими Эргаш Салиев сайёр қабулда сўзга чиқиб, фуқаролар томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда ва назоратда эканлигини таъкидлаб ўтди.

Туманда ўтган 2023 ва жорий 2024 йилда кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, туманда 2023 йилда 6 та Дастурлар доирасида 104 та объектларда 80 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилиб, фойдаланишга топширилди.
Туманда жорий йилда 3 та Дастурлар доирасида 22 та объектларга 29 млрд сўм маблағ ажратилган.

Биринчидан, жорий йилга мўлжалланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш Дастури (ПҚ – 404)га асосан 2 та объектларда 5,5 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилади.

Хусусан, 3,5 млрд сўмга Ахад Соипназаров, Йўлдош Зоҳидов, “Мустақиллик”, “Самарқанд” ва “Олтин водий” фермер хўжаликлари уюшмалари ҳудудида 16 км ёпиқ – ётиқ дренаж тармоқлари қурилади;
– 2 млрд сўмга “Арнасой” сув омборини хавфсиз эксплуатация қилиш чора – тадбирлари амалга оширилади.

Иккинчидан, маҳаллаларда аҳоли кайфияти ва инфратузилма билан боғлиқ бўлган энг долзарб масалаларни ҳал этиш (ПҚ – 259) учун тумандаги 6 та объектларга 9,2 млрд сўм маблағ ажратилган.

Қабулга келган фуқароларга қулайлик яратиш ва иш жараёнини сифатли ва тезкор ташкил этиш учун вилоят ташкилотлари ва бошқармалари раҳбарларидан иборат 15 та ишчи гуруҳ тузулиб, фаолият олиб борди.

Арнасой туманида бўлиб ўтган вилоят ҳокимининг сайёр қабулида ички йўллар, оқар сув, ипотека кредитлари, субсидия асосида фарзандларига уй-жой олиш, моддий ёрдам, ногиронлик электрон аравача олиш, хонадонга электр тармоғи тортиш, фарзандини даволашда амалий ёрдам, уй-жой қурилиши каби мурожаатлар 60 дан зиёд фуқаролар томонидан келиб тушди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида видеоконференция алоқа орқали шаҳар ва туманлардан ҳам фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар қабул қилинди.

Сайёр қабулда кўтарилган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!