» » Янгиобод туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди

Янгиобод туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди

18 ноябрь 2023 г 346 Комментарии: 0

Янгиобод тумани аҳолисини қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топиш мақсадида, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда фуқаролар иштирокид оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулни очиб берган вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг таъкидлашича, туманда ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли яшаш шароитини яхшилаш учун 2023 йилда 6 та Дастурлар доирасида 39 та объектларда 41,2 млрд сўмлик ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган дастур доирасида 21 та объектларда 20,3 млрд сўмлик қурилиш –таъмирлаш ишлари бажарилиб, 13 та объектлар топширилди.

Туманда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш мақсадида инфратузилма мавжуд бўлган 570,9 гектар тоифаси ўзгартирилган ер майдонида қиймати 923,4 млрд сўмлик 103 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 450 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. «Баландчақир», «Шодлик» ва «Дўстлик» маҳаллаларидаги ишсиз ёшларни касб – ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш орқали доимий иш билан таъминлаш мақсадида микромарказ ташкил этилади.

Туманда 5 та объектларда қурилиш ва реконструкция қилиш, йўл – транспорт инфратузилмаси ҳамда муҳандислик – коммуникация тармоқлари барпо этиш учун 6,8 млрд сўм ажратилган. Бу объектларда 6,1 млрд сўмлик (90 %) қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилиб, 4 та объектлар фойдаланишга топширилди.

Амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишларини яна кўплаб келтириш мумкин.

Қабулда вилоят ташкилотлари ва бошқармалари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, фаолият олиб борди.

Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатлар бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!