Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафаробод туманида вилоят 1-секторининг оммавий қабули ўтказилди
24 апрель 2024 г 326 Комментарии: 0
Зафаробод туманида жойлашган Маданият марказида Жиззах вилояти 1-сектор раҳбарининг аҳоли билан оммавий қабули ўтказилди.
Оммавий қабулни Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов очиб берди.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдувалижон Мустанов туманда амалга оширилаётган ислоҳатлар ва бугунги кунда туман аҳолисини қийнаётган муаммоларни тизимли ҳал этиш ишлари олиб борилаётгани хусусида сўз юритди.
Жумладан, туманда 2023 йилда 6 та Дастурлар доирасида 48 та объектларда 98,9 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилиб, 46 та объектлар фойдаланишга топширилди.
Йилдан йилга ўтувчи 2 та объектларда, яъни туман ҳудудидаги сув омбори қурилиши ва 4р – 197 “Зафаробод – Арнасой – Гагарин” автомобиль йўлининг туман марказига келувчи 8 км қисмини таъмирлаш ишлари жорий йилда давом эттирилади.
Бугунги кунгача тасдиқланган, яъни 2024 йилга мўлжалланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш Дастурига асосан 3 та объектларда 18,8 млрд сўмлик қурилиш –таъмирлаш ишлари бажарилади.
Хусусан, 6,5 млрд сўмга “Писталикент” маҳалласидаги 4 – сонли мактаб биноси мукаммал таъмирланади,2,3 млрд сўмга Зафаробод туманидаги Йўлдош Охунбобоев, Ҳамид Олимжон, Беруний, Файзулла Хўжаев, “Кожахмед” ва “Зафаробод” фермер хўжаликлари уюшмалари ҳудудидаги коллектор – дренаж тармоқлари реконструкция қилинади ҳамда Сув омбори қурилишига 10 млрд сўмга маблағ ажратилган.
Қабул 15 та гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиб, ҳар бир гуруҳдаги мутасаддилар аҳоли муаммоларини тинглади.
Сайёр қабулда 78 нафар фуқаролардан 84 та масалалардан иборат мурожаатлар қабул қилинди.
Сайёр қабул давомида 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди.
Қолган мурожаатларни қонун доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарларига вазифалар белгилаб берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!