» » Касбга садоқат, бурч ва масъулият – муваффақият гарови!

Касбга садоқат, бурч ва масъулият – муваффақият гарови!

24 сентябрь 2024 г 201 Комментарии: 0

Солиқ хизмати органларида коррупцион ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш ҳамда жамоада коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида «Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз» шиори остида солиқ ходимларининг яқин қариндошлари иштирокида учрашув ўтказиш анъанага айланди.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташпулатов давлат хизматчиси, хусусан солиқ ходими бўлиш нақадар шарафли ва масъулиятли касб эканлигини таъкидлаб, иқтисодиётимиз ривожи, мамлакат тараққиёти йўлида хизмат қилаётган солиқ ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган оила аъзоларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Мавжуд коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, фарзандлари ва яқинларини бу хавфли иллат тузоғига тушишдан асраш учун жамоада ҳам оилада ҳам коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришнинг муҳим аҳамияти тушунтирилди.

Шунингдек, вилоят солиқ хизмати органларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ солиқ ходимларининг ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва яқин қариндошларига вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг ташаккурномалари топширилиб, соҳа ривожидаги фидойи меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!