» » Жиззах шаҳрининг чекка ҳудуди Сайхан маҳалласида аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди

Жиззах шаҳрининг чекка ҳудуди Сайхан маҳалласида аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди

25 сентябрь 2024 г 144 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Мухторова вилоятдаги маҳаллаларда аҳоли билан сайёр қабуллар ва учрашувлар ташкил этмоқда.
Жиззах шаҳрининг чекка ҳудудларидан бири Сайхан маҳалласида аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди. Унда хотин-қизларнинг соғлиқни сақлаш, уй-жой, кредит, бандлик, ичимлик суви тармоғидаги узилишлар, экология масалалари ва бир қанча ижтимоий соҳалардаги муаммолар билан боғлиқ 11 та мурожаатлар кўриб чиқилди, баъзи мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Мазкур мурожаатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, масъулларга йўналтирилди, ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди. Бу каби тадбирлар жойларда яна давом этади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!