Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах ва Ростов янги имкониятлар ҳамда мустаҳкам ҳамкорлик сари
25 сентябрь 2024 г 307 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Россия Федерациясининг Ростов вилояти губернатори Василий Голубев бошчилик делегация вакилларини вилоят ҳокимлигида қабул қилди.
Учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев икки давлат раҳбарлари томонидан яратилаётган имкониятлар, мавжуд имтиёзлар, вилоятнинг асосий драйверлари, эркин иқтисодий зоналар ҳамда вилоятда қайси йўналишларда инвестициялар жалб қилиш мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтди ва вилоятнинг салоҳияти акс этган видеоролик меҳмонларга намойиш этилди.
Делегация раҳбари Василий Голубев қабул учун миннатдорчилик билдириб, Жиззах вилояти ҳақида етарлича маълумотга эга бўлганлиги ва Ростов вилоятининг Жиззах вилоятига ташриф буюришдан асосий мақсади икки вилоят ўртасидаги алоқаларни янада яхшилаш ва ҳамкорликдаги ишларни ривожлантириш эканлигини таъкидлади.
Учрашувдан сўнг, Жиззах эркин иқтисодий зонасида “Жиззах ва Ростов вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш” бизнес-форуми ва B2B учрашувлари ўтказилди.
Унда икки вилоят раҳбари иштирок этди. Учрашувда икки ҳудуд савдо-иқтисодий масалалари бўйича маълумотлар берилди.Тадбиркорларни қизиқтирган саволларга икки вилоят раҳбарлари батафсил жавоб беришди. Форум якунида икки ҳудуд ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Бизнес форумдан сўнг Ростов вилояти губернатори Василий Голубев ва Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев матбуот анжуманида иштирок этишди. Матбуот анжуманида вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва Ростов вилояти губернатори Василий Голубев журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.
Шундан сўнг, “Жиззах эркин иқтисодий” зонаси ҳудудидаги корхоналар фаолияти билан танишиш учун “ADM Jizzax” автомобиль ишлаб чиқариш корхонаси, “BMB-NRC AGROLOGISTICS” компанияси, “Deya”қандолатчилик фабрикаси ҳамда "BYD Uzbekistan Factory"автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияларига делегация вакиллари боришиб фаолияти билан яқиндан танишишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!