Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқаро савдо-иқтисодий форум «Жиззах 2024» ўтказилди
27 сентябрь 2024 г 570 Комментарии: 0
Зомин туманида жойлашган TRYP by Wyndham ҳотелида Халқаро савдо-иқтисодий форум «Жиззах 2024» ўтказилди.
Мазкур форумда маҳаллий тадбиркорлар билан биргаликда Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикасидан вакиллар ҳам иштирок этишди.
Форумда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, вилоятининг иқтисодий салоҳияти ҳамда инвестицион жозибадорлик ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.
Жиззах вилояти бугунги кунда қўшни Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси ҳамда стратегик ҳамкор давлат Хитой Халқ Республикаси ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий соҳаларда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Доимий ҳамкорлик туфайли барча даражадаги мулоқот фаоллашиб, дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига асосланган ҳартомонлама манфаатли ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилмоқда.
Кейинги йилларда Жиззах вилоятида барча соҳаларда салмоқли натижаларга эришилди. Aйни пайтда вилоят мамлакатимизнинг саноат марказларидан бирига айланиб бормоқда. Бунда асосий локомотивлар автомобилсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш, чарм-поябзал, мева-сабзавот маҳсулотлари, кимё саноати, металлургия ва бошқалар ҳисобланади.
Бугунги кунда Жиззах вилоятида рўйхатга олинган 250 га яқин қўшма корхоналар фаолият олиб бормоқда. Улардан 49 таси Хитой Халқ Республикаси, 6 нафари Қозоғистон Республикаси, 7 нафари Қирғиз Республикаси, 2 нафари Тожикистон Республикаси билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.
Кейинги йилларда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ташрифлар натижасида ўзаро ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилган кўплаб шартномалар имзоланди.
2024-йилнинг ўтган саккиз ойида Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси 1 милрд 320 миллион AҚШ долларини ташкил этди. Уларнинг 578 миллион доллари Хитой Халқ Республикаси, 46 миллиони Қозоғистон Республикаси, 7 миллиони Қирғиз Республикаси ва 7 миллион доллари Тожикистон Республикасига тўғри келади.
Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикасидан вакиллари ҳам ўзларининг тақдимотлари билан иштирок этишди.
Якунда мазкур ҳудудлар билан савдо иқтисодий меморандумлар имзоланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!