Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Бутунжаҳон туризм куни нишонланди
28 сентябрь 2024 г 232 Комментарии: 0
Бутунжаҳон туризм куни тарихи 1925 йилда Гаагада Расмий сайёҳлик ташкилотлари Халқаро конгресси ташкил этилган кунга бориб тақалади.
Ҳозирда у Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (United Nations World Tourism Organization – UNWTO) деб номланади.
Айнан ушбу ташкилот томонидан 1979 йилда Бутунжаҳон туризм куни таъсис этилди. У саёҳатлар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратишга йўналтирилган. Айни пайтда жаҳон ялпи миллий маҳсулотининг қарийб 6 фоизи туризм соҳасига тўғри келмоқда, дунё бўйича сайёҳатлар сони эса тахминан 1,3 миллиардни ташкил этади.
Ҳар йили миллионлаб инсонлар янги жойлар, бошқа халқларнинг маданияти, урф-одати ва турмуш тарзи билан танишиш мақсадида дунё бўйлаб саёҳатга чиқади. Инсонлар ва ҳамжамиятлар ўртасидаги бундай ҳамкорлик бутун дунёда тинчлик ҳукм суриши учун зарур бўлган халқлар ўртасидаги бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан Жиззах вилоятининг сулим гушаси Зомин туманида соҳа фаоллари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари Сардор Шукуруллаев мазкур соҳада фаолият олиб бораётганларни байрам билан самимий муборакбод этиб, вилоятимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келажакда қилиниши керак бўлган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!