» » 2017-2024-йиллар давомида Жиззах вилоятида қанча мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди

2017-2024-йиллар давомида Жиззах вилоятида қанча мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди

02 октябрь 2024 г 197 Комментарии: 0

2017-2024-йиллар давомида вилоятда жами 367 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Жумладан, 21 та янги мактаблар қурилди, 196 та мактаблар биноси реконструкция қилинди ва 150 таси мукаммал таъмирдан чиқарилди.

39 та мактабга спорт заллари қуриб берилди. Натижада, 2 ва ундан юқори коэффициентда фаолият олиб борган 42 та мактабнинг коэффициенти
1,2 га туширилди.

Шу йилнинг ўзида Давлат дастурлари доирасида 29 та умумтаълим мактаблари, 6 та мактабгача таълим ташкилоти ва 2 та ихтисослаштирилган мактабда шартнома қиймати 90,5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 48 та таълим муассасаларида 36,3 млрд. сўмлик қурилиш, жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

Фарзандларимизнинг сифатли билим олишлари, дарс жараёнларида замонавий техника воситаларидан самарали фойдаланишлари учун 70 та умумтаълим мактабларига 1190 та компьютер жамламалари етказиб берилди. Вилоятимиздаги 558 та мактабларга доимий интернет тармоқлари уланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!