» » “Билимлар куни” тадбирида Жиззах вилояти ҳокими иштирок этди

“Билимлар куни” тадбирида Жиззах вилояти ҳокими иштирок этди

04 сентябрь 2024 г 339 Комментарии: 0

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида ўтказилган “Билимлар куни” тадбирида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.


Бугун Жиззах вилоятининг ҳар бир ҳудудидаги ўрта таълим мактаблари, Президент ва ижод ва ихтисослаштирилган мактаб интернатларида “Билимлар куни” нишонланди.

Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида ташкил этилган тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев барча ёшларни байрам билан самимий муборакбод этди.
“Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган ғоя асосида мактаб таълими тизимида ушбу ислоҳотлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Жумладан, 2017-2024 йиллар давомида жами 367 та ( 21 та янги қурилиш, 196 та реконструкция, 150 та мукаммал таъмирлаш) объектларда умумий қиймати 907 224,0 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бунинг натижасида 53 468 та янги ўқувчи ўрин яратилди.
Натижада, 2 ва ундан юқори коэффициентда фаолият олиб бораётган 42 та мактабнинг коэффициент 1,2 га тушурилди.

Жорий йилнинг ўзида Давлат Дастурлари доирасида 29 та умумий ўрта таълим мактаблари, 6 та мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 2 та ихтисослаштирилган мактабларда шартнома қиймати 90,5 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, 2017-2024 йилда 39 та умумий ўрта таълим мактабларига спорт заллари қурилиб фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, 2017-2024 йиллар давомида жами 132 та ( 18 та янги қурилиш, 76 та реконструкция) мактабгача таълим ташкилотларида умумий қиймати 440 586,0 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бунинг натижасида 11 875 та янги тарбиячилар ўрини яратилди.
Инсон муваффақиятининг кўпи билан 10 фоизи омадга ва ташқи омилларга, қолган 90 фоизи эса айнан ўзига ва заҳматли меҳнатига боғлиқ эканлиги учун юқори мақсадлар қўйиб, ўз кучингизга ишониб тинимсиз ҳаракат қилишингиз зарур!

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!