Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ёшлар билан ишлаш масаласида қандай ишлар амалга оширилмоқда
08 октябрь 2024 г 200 Комментарии: 0
Мамлакатимизда сўнгги йилларда Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ёшлар билан ишлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Жумладан, ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилиб, ёшлар билан ишлашнинг янги, вертикал тизими яратилди.
Тизимни рақамлаштириш, ёшларга берилаётган имтиёзлар шаффофлигини таъминлаш, жойларда амалга оширилаётган ишларни 3 босқичда мониторинг қилиб бориш имконини берувчи “Ёшлар дафтари” электрон платформаси ишга туширилди.
Вилоят бўйича 2021-2024 йилларда “Ёшлар дафтари” орқали 40,3 минг нафар ёшларга 122,4 млрд.сўм миқдорида ёрдамлар кўрсатилди.Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, сўнгги 4 йил мобайнида вилоятимизда деҳқончилик қилиш истагидаги 28 859 нафар ёшларга 17 418 гектар ер ажратилди, 36 193 нафар ёш тадбиркорларга 743,2 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратиш орқали ёш тадбиркорлар синфини шакллантиришга кўмаклашилди.
2023 йилдан бошлаб эса, ҳар бир маҳаллада ишсиз ҳамда меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида “Ёшлар бандлик дастурлари” ишлаб чиқилиб, ушбу дастур асосида жорий йилда 2 293 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, “оғир” тоифадаги ёшлар муаммолари ҳал этишда жами 4 474 нафар ёшларга 3,7 млрд.сўм ёрдам кўрсатилди.
Вилоят Маҳалла уюшмаси ташаббуси билан 1 704 нафар кам таъминланган, қаровчисини йўқотган болаларга 681,6 млн сўмлик мактаб формаси ва кийим-бошлар тарқатилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!