Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўлда ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг бандлиги таъминланмоқда
23 апрель 2024 г 274 Комментарии: 0
Айни кунларда Мирзачўл туманида ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини ошириш ва даромад манбаи билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тумандаги "Ипак йўли" маҳалласида “Ёшлар дафтари”га киритилган, ишсиз, қишлоқ хўжалигида фаолият юритиш истагида бўлган 30 нафар ёш йигит-қизларнинг ҳар бирига деҳқончилик қилиш учун ярим гектардан ер ажратилиб, бандлиги таъминланди.
Бугун бу маҳаллада вилоят ҳокими ўринбосари А.Савурбоев, Жиззах вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Рахматов, туман ҳокимлиги ҳамда тажрибали деҳқонлар, фаол нуронийлар иштирокида маҳаллада қовун етиштириш борасида "бир маҳалла-бир маҳсулот" тамойилини оммалаштириш бўйича семинар ўтказилди.
Маълумот учун: жорий йил туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган 384 нафар ёшларга қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ер майдони ажратилиши кўзда тутилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!