» » Арнасойда "Кексалар ҳафталиги" доирасида спорт тадбирлари ўтказилди

Арнасойда "Кексалар ҳафталиги" доирасида спорт тадбирлари ўтказилди

09 октябрь 2024 г 216 Комментарии: 0

Ёши улуғларни ҳурмат қилиш, уларни эъзозлаш ва қадрига етиш - ҳар биримиз учун энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси 2022-йил 15-мартдаги Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сон қарорида ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеяси томонидан 1-октябрь - Халқаро қариялар куни деб эълон қилинганлигини юзасидан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини "Кексалар ҳафталиги" деб белгиланган.

Шу кунларда юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Кексалар ҳафталиги" ҳам эзгу қадриятларимиз асосида ташкил этилмоқда. Арнасой туманида ҳам "Кексалар ҳафталиги" доирасида ёши улуғ нуронийлар ўртасидаги навбатдаги тадбирлар бири спорт мусобақаси бўйича ўтказилди.

Арнасой тумани спорт мактаби ва “Нуроний” жамғармаси Арнасой тумани бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда бир қатор нуронийларимиз спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол ҳамда кураш бўйича ўзаро беллашдилар. Уларнинг беллашувлари кўтаринки руҳда жуда қизғин ва ўзгача таассуротларга бой бўлишди. 

Мусобақа якунида совриндорларнинг кўнгилларини кўтариш уларга кичик бўлса-да ҳадялар улашиш мақсадида “Нуроний” жамғармаси Арнасой тумани бўлими раиси Исоқ Авалбоев эсдалик совғалар билан тақдирлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!