Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ЖИЗЗАХ ВА ВЕНГРИЯ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ҚИРРАЛАРИ
12 октябрь 2024 г 304 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев вилоят ҳокимлигида Венгрия давлат котибининг инновациялар бўйича ўринбосари Bódis László бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Вилоят раҳбари Эргаш Салиев меҳмонларни воҳамизга ташриф буюрганликлари учун самимий миннатдорчилик билдириб, музокаралар давомида ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, вилоятнинг асосий драйвер соҳалари бўлган автомобилсозлик, текстиль, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм салоҳияти ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз юритди.
Бугунги кунда Венгрия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликлар соҳасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг октябрь ойида вилоят делегацияси Венгрияга ташриф буюриб, вилоят ҳокимлиги Венгрия тадбиркорлари билан умумий қиймати 19,5 млн. долларлик 8 та савдо ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилганди.
2021 йилнинг май ойида Венгриянинг Бош вазири маслаҳатчиси Мартон Надь бошчилигидаги делегация вилоятга ташриф буюрганди. Ташриф давомида ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ижтимоий соҳаларда тажриба алмашинувини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилганди. 2023 йилнинг 26 октябрь санасида Жиззах вилояти ҳокимлиги Дьёр-Мосон-Шопрон (Венгрия) вилояти раҳбарияти билан ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказганди. Бугунги делегациянинг ташрифини ҳам ана шу манфаатли ва ишончли ҳамкорликнинг мантиқий давоми дейиш мумкин.
Ўз ўрнида Венгрия делагацияси раҳбари Bódis László қабул учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдириб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолади. Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Венгриянинг Обуда университети ўртасида юқори технологиялар соҳасида қўшимча инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама музокаралар, тақдимотлар бўлиб ўтди.
Венгриянинг Обуда университети ректори, Prof. Dr. Kovács Levente инновация ва илм-фанда эришилган ютуқлар ва бу йўналишда Венгрия тажрибасини оммалаштириш, Жиззах вилоятидаги қатор лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Турин политехника университети ректори, техника фанлари доктори, профессор Олимжон Тўйчиев, Тошкент кимё-технология институти ректори, техника фанлари доктори, профессор Ботир Усмоновлар меҳмонларга Ўзбекистонда инно технопаркларни ташкил қилиш, олий ўқув юртлари ва ишлаб чиқаришдаги ҳамкорликларга тўхталдилар.
Вилоят ҳокими ҳамроҳлигида Венгриядан ташриф буюрган меҳмонлар Жиззах эркин иқтисодий зонасидаги йирик ишлаб чиқариш заводлари BYD Uzbekistan Factory автобомиль заводи, “Deya” бренди остида маҳсулот ишлаб чиқараётган қандолат фабрикаси фаолияти билан танишдилар.
Ташриф давомида меҳмонлар Жиззах шаҳридаги Киберспорт аренаси, “Inno” инновацион ўқув ишлаб чиқариш технопарки ҳамда "Янги Ўзбекистон" массивини кўздан кечиришди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!