» » Қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган фаолияти таҳлил этилди

Қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган фаолияти таҳлил этилди

16 октябрь 2024 г 184 Комментарии: 0

Арнасой, Дўстлик ва Мирзачўл туманлари ИИБларида соҳа вакилларининг жорий йилнинг 9 ойи давомида қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган фаолияти таҳлил этилди. Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Р.Бўриев бошқариб борди.

Танқидий руҳда ўтган тадбирда умумий жиноятлар сони камайган бўлишига қарамасдан бир қатор маҳаллаларда айрим турдаги қонунбузарликлар ортишига йўл қўйилгани билдирилди. Ўз навбатида жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кучайтириш, жиноят қилиши мумкин бўлган шахслар билан профилактик тадбирларни мунтазам ўтказиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифатини яхшилаш юзасидан масъулларга камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, йўл қўйилган нуқсонлар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!